Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тарафидан содир этилса, хирож миқдори камайтирилмайди, давлат тарафидан содир этилган бўлса, камайтирилади. Ҳосилнинг камайиш ҳоллари довулларнинг дарахтларни қўпориб ташлаши, селнинг ариқларни бузиб кетиши каби табиий офат туфайли бўлса, хирож ернинг кўтаришига қараб солинади, токи ер эгаларига зулм бўлмасин. Хирож доимий бўлмайди, муайян муддатга солинади. Ернинг кўтариш муддати тугаши билан белгиланган миқдор ҳам тугайди. Янги муддатга янги миқдор белгиланади.

 

Солиқлар

Шариат белгилаб қўйган байтулмолнинг киримлари фуқарони бошқаришга, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга етарлидир. Бевосита ҳам билвосита ҳам солиқ солишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Шунга қарамай шариат эҳтиёт юзасидан умматнинг эҳтиёжларини икки қисмга ажратиб, биринчи қисмдаги эҳтиёжларни қондиришни байтулмолнинг зиммасига, иккинчи қисмдаги эҳтиёжларни қондиришни эса барча мусулмонларнинг зиммасига юклаб, давлатга бу эҳтиёжларни қондириш учун мусулмонлардан пул йиғиш ҳуқуқини берди. Шунга кўра, солиқлар Оллоҳнинг мусулмонлар зиммасига юклаган фарзи бўлиб, уларнинг манфаатлари йўлида ишлатилади. Оллоҳ пул йиғиш ва уни ўз ўрнига сарфлашни халифага юклади. Уни солиқ, деб аташ ҳам, фарз қилинган мол, деб аташ ҳам мумкин. Жизя, хирож каби шариатда кўрсатилиб Оллоҳ фарз қилган ҳамда йўллар, мадрасалар каби зарурий эҳтиёжларга сарфланиши учун Оллоҳ мусулмонларга фарз қилган солиқлардан бошқа ҳеч қандай солиқ олинмайди. Масалан, маҳкамалар, идоралар, ҳеч қайси бошқармалар учун солиқ олинмайди. Божхона солиғи - олинадиган солиқ турига кирмайди. Чунки у бошқа давлатлар биз билан қандай муомала қилса, улар билан ўшандай муомала қилишимиздан бошқа нарса эмас. У байтулмолни етарли маблағ билан таъминлаш учун олинадиган солиқ эмас. Шариат уни макс деб номлаб, мусулмонлардан ҳам, зиммийлардан ҳам олишни таъқиқлайди. Хуллас, шариат фарз қилган солиқдан бошқа солиқ олинмайди. Чунки мусулмоннинг молидан шаръий ҳуқуқсиз ҳеч нарсани олиб бўлмайди. Айтиб ўтганларимиздан ташқари мусулмонлардан олинадиган бошқа солиқ хусусида ҳеч қандай далил ворид бўлмаган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ғайри динлардан солиқ олинмайди. Чунки шариат эҳтиёжларини қондиришни мусулмонларга фарз қилган. Шунга биноан у фақат мусулмонлардангина олинади. Ғайри динлардан жизядан бошқа 

 

85-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143